Хоразмда «Светлана»ни 1 000 000 сўмга баҳолаган «Юлдуз» ушланди

0

Хоразм вилояти. 2021 йилнинг 12 апрель куни соат 19:00 ларда Янгибозор тумани ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда 36 ёшли Д.Юлдуз Янгибозор тумани Юқорибашқир маҳалласида жойлашган хонадонида 33 ёшли Х.Светланани шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган фуқароларга бир кечага 1 000 000 сўм эвазига сотган вақтида ушланиб, ундан кимёвий ишлов берилган 1 000 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгибозор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Д.Юлдузга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 1-қисми (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов  ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...