Ёғли овқат истемолидан сўнг ошқозон оғриса.

0

Ёғли овқат истеъмолидан кейин ошқозонда пайдо бўладиган оғриқлар сафро ажратувчи йўлларда муаммо борлигидан далолат беради. Бу холецистит (ўт қопи деворининг яллиғланиши), ўт-тош касаллиги оқибатида юзага келган бўлиши мумкин.
Сафро ичакдаги ёғларни парчалайди, шунинг учун ошқозонга ёғ келиб тушишига жавоб тариқасида организм ўн икки бармоқ ичакка сафро тушишини таъминлайди.

Аммо холецистит ва бошқа касалликлар бу жараённи бузади.
Ҳазм қилиш тизимида муаммоси бўлмаган одамлар баъзида меъёр чегарасидан чиқмасдан ёғли овқат истеъмол қилишлари мумкин. Агар озгина ёғли овқат (шу жумладан, ёғли ширинликлар — шоколад, ҳолва, музқаймоқ) егандан кейин ошқозонда оғриқ пайдо бўлса, гастроэнтеролог кўригидан ўтинг. Ўз вақтида бошланган даво чоралари организм дарак бераётган муаммоларни ечишга ёрдам беради.

loading...