АҚШда афроамерикаликнинг полициячи томонидан ўлдирилиши оқибатида фавқулодда ҳолат жорий этилди

0

АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Элизабет-Сити шаҳрида афроамерикаликнинг полициячи томонидан ўлдирилгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда шаҳар маъмуриятининг маълумотларига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Фавқулодда ҳолат қанча вақт давом этиши ҳозирча номаълум.

«Жамоат тартибсизликлари пайтида фуқароларни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни таъминлаш мақсадида биз 26 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 08:00 дан бошлаб Элизабет-Ситида фавқулодда ҳолат эълон қилиш керак, деб ҳисоблаймиз», — дейилади хабарда.

USA Today нашрининг хабар беришича, воқеа 21 апрель куни содир бўлган эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари афроамерикалик Эндрю Браунни ҳибсга олиш учун ордерни кўрсатган, лекин айбланувчи полициянинг кўрсатмаларига бўйсунмаган ва яширинишга уринган. Натижада полициячилар қурол ишлатишга мажбур бўлган. 7 нафар фарзанднинг отаси бошига ўқ тегиши оқибатида бир неча дақиқа ўтгач вафот этган.

loading...