Онамнинг хотиржамлиги учун ёлғон гапиришим жоизми? 

0

Ассалому алайкум ва рахматуллоҳу ва барокатуҳ! Аллоҳ жумламиздан рози бўлсин! Биламизки, муқаддас Рамазон ойида рўзадорлар ғийбат ва ёлғон сўзлашдан йироқ бўлиши керак, шунинг учун мен бир муаммоимга ойдинлик киритмоқчи эдим. Мен ҳозирда ўқишим туфайли ота-онамдан узоқдаман, алҳамдулиллаҳ, рўзадорман. Онажоним ҳар куни саҳарлик ва ифтор вақтидан кейин телефон қилиб, нима еганларимни сўрайдилар. Алҳамдулиллаҳ, ризқ Аллоҳдан, лекин Онажонимни хавотирга қўймаслик учун, мана, икки кундирки, ёлғон сўзлаб, таомим орасида бўлмаган нарсаларни қўшиб айтиб, рўзадор оғзим билан ёлғон сўзладим… Мен бу масалада нима қилишим керак, бундан кейин ростини айтиб ва бундан олдинги гапларим ёлғонлигини тан олиб, Онажонимдан узр сўрашим керакми?! Ёки бунинг ҳукми қандай?! Илтимос, ойдинлик киритишда менга ёрдам беринглар! Аввалдан раҳмат, Аллоҳ рози бўлси

 

Жавоб

Ёлғон гапирманг, ростини айтинг, ўзингиз айтганингиздек узр сўранг ва Аллоҳга тавба қилиб, истиғфор айтинг

 

Валлоҳу аълам

 

Одинахон Муҳаммад Содиқ

 

 

Манба: @bintusodiq

loading...