Путин ва Байден учрашувида қайси мавзу муҳокама қилиниши айтилди

0

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден ёзда режалаштирилган учрашувда халқаро ахборот хавфсизлигини муҳокама қилишлари мумкинлиги айтилди. Бу ҳақда Россия президентининг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Андрей Крутских сўзларига таяниб, «ТАCC» хабар берди.

«Ахборот хавфсизлиги мавзуси ҳам Америка Қўшма Штатлари, ҳам биз учун қизиқ эканини қатъий ишонч билан айтишим мумкин», —  дея таъкидлаган Андрей Крутских журналистларга беган интервьюсида.

Маълум бўлишича, 2020 йил 25 сентябрда Путин Россия ва АҚШ ўртасида, шунингдек, дунё бўйлаб киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш учун бир қатор таклифлар билдирган. У ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда Россия билан муносабатларни тиклаш бўйича амалий чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш таклифи билан АҚШга мурожаат қилган.

Маълумот ўрнида, Байден ва Путин 13 апрель куни телефон орқали суҳбатлашган. Оқ уй матбуот хизмати хабарига кўра, Байден яқин ойларда саммит ўтказиш ғоясини илгари сурган. Кейинчалик, АҚШ президенти россиялик ҳамкасбини ёзда Европада учрашишга таклиф қилган, аммо қайси санада бўлиши аниқланмаган.

loading...