КУН КУЛГИСИ!!!

0

***

Тиқилинч автобусга ўрта яшар эркак чиқиб бақира бошлади.

— Аквариум кўтарган одамни ўтказиб юборинглар!

Йўловчилардан бири ҳайрон бўлиб сўради:

— Қанақа аквариум? Қўлингизда ҳеч вақо йўқ-ку!

— Ие, бу нима деганинг? Яқинда беш литр пиво ичганман. Шунинг ўзи аквариумдан камми?

 

***

Полк командири рота командирини чақириб деди:

— Оддий аскар Тошматовнинг отаси оламдан ўтибди. Лекин унга секин, мулойим оҳангда етказинг!

— Хўп бўлади!

Рота командири казармага келиб аскарларни сафга турғазди-да, деди:

— Кимнинг отаси ҳаёт бўлса, бир қадам олдинга чиқсин! Тошматов, сен қаёққа?

 

***

Жинни жиннига деди:

— Мен вақтни тўхтатиб қўйишни биламан.

— Қандай қилиб?

— Соатнинг батарейкасини олиб қўйсам бас, тўхтайди.

 

***

Врач беморга джеди:

— Сиз хотиржам яшашингиз лозим. Ундан кейин кечиримли бўлишингиз талаб этилади.

— Ҳаммани кечиришим мумкин. Аммо бошлиғимни кечира олмайман.

— Нега?

— У ўтган ойда маошимни қирқиб ташлади.

 

***

Эркак дўстидан сўради:

— Нега сени аёллар яхши кўради?

— Чунки мен ақлли, саҳий ва келишган йигитман.

— Нега биронтасига уйлана қолмайсан?

— Айтдим-ку ақллиман деб!

 

***

Қадимий инглиз қўрғонида зиёфат бўляпти. Меҳмонлардан бири қўрғоннинг орқа тарафига ўтиб уёқдан буёққа югура бошлади. Шунда олдидан арвоҳ чиқиб қолиб деди:

— Ҳой, мен бу ерда тўрт юз йилдан бери яшайман. Ҳали ҳеч ким мени сенчалик безовта қилмаганди.

Меҳмон хурсанд бўлиб кетиб деди:

— Сизни учратганим яхши бўлди. Шунча вақтдан бери яшасангиз, айтинг, ҳожатхона қаерда?

 

***

Психиатр бемордан сўради:

— Нимадан шикоятингиз бор?

— Қачон қараса, мени кимдир кузатаётгандек бўлаверади.

— Қачон бошланди?

— Турмадан қочганимдан сўнг.

 

***

Соғайиб уйига кетиш арафасида турган жиннидан врач яна бир карра текшириб олиш ниятида сўради:

— Агар бир қулоғингни кесишса, кўра оласанми?

— Ҳа.

— Иккала қулоғингниям кесиб ташлашса-чи?

— Йўқ.

— Нега?

— Қалпоғим пастга тушиб кўзларимни тўсиб қўяди.

 

***

Тонг. Хотин косага бўтқа солиб ўғилчасининг рўпарасига қўйди. Аммо болакай овқат ейишни истамаяпти. Роса авради. Фойдаси бўлмади. Шу пайт ота секин ўғилчанинг қулоғига шивирлаганди, у шошиб қўлига қошиқни олди-да, овқатланишга тушиб кетди.

Хотин:

— Вой, нима дедингизки, боламиз дарров овқат ейишга тушди?

— Мен унга: “Овқат емаганлар катта бўлганда хотинчалиш бўлиб қолади” дедим.

Хотин қўлидаги қошиқ билан эрининг бошига туширди.

Эр:

— Нимага урасан мени?

— Болалигингизда бўтқа емаганингиз учун!

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here