Деҳқонободда бошқарувни йўқотган Cobalt ҳайдовчиси «Жигули»га урилди. «Жигули» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди

0

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида бошқарувни йўқотган Cobalt ҳайдовчиси «Жигули»га урилди. Оқибатда «Жигули» бошқарувидаги 26 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»га Деҳқонобод туман ИИБ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Баҳром Назаров хабар берди.

 

Таъкидланишича, ЙТҲ бугун, 29 апрель куни соат тахминан 09:00 да содир бўлган.

 

 

Фото: Баҳром Назаров

 

М-39 халқаро автомобиль йўлининг Деҳқонобод туманидан ўтган 1284-километрида Термиз—Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келган Cobalt қарама-қарши томондан кетаётган Nexia автомобилидан қочиб, 1995 йил туғилган фуқаро бошқарувидаги «Жигули»га бориб урилган.

 

 

Фото: Баҳром Назаров

 

Оқибатда «Жигули» бошқарувидаги 26 ёшли ҳайдовчи Қ.Д. олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. «Жигули» салонидаги 26 ёшли йўловчи аёл эса туман шифохонасига олиб боргунча йўлда вафот этган. Cobalt ҳайдовчиси ва «Жигули»нинг бошқа йўловчилари тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман шифохонасига ётқизилган.

 

 

Фото: Баҳром Назаров

 

Ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ва ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here