Наманганда кредит маблағини талон-торож қилган раҳбар ушланди

0

Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чортоқ туман бўлими томонидан Янгиқўрғон туманлараро судининг хусусий ажрими юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Н.С.» МЧЖ раҳбари Н.О. томонидан АТБ Микрокредитбанк Чортоқ филиалидан акфа эшик ва ромлари ишлаб чиқариш учун ускуна ва хомашё сотиб олиш мақсадида 800 миллион сўм кредит маблағи расмийлаштирилгани, aжратилган кредит эвазига ишлаб чиқариш цехини ташкил этмасдан, ўзлаштириш орқали банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Н.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Жиззахда кредит маблағларини талон-торож қилган банк ходимлари ушлангани, шунингдек, Фарғонада банк ходимлари шериклари билан 583 миллион сўмлик кредитни талон-торож қилгани хабар қилинган.

loading...