Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди | Hordiq.uz
Бош саҳифа иқлим Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

0

Унга кўра, 30 апрель куни республика ҳудудлари бўйича Каспий денгизидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келиши бошланган, кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бир оз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 25–28 даража атрофида бўлади.

1 май, шанба куни фақат республиканинг энг шарқий туманларида ҳаво бир оз ўзгариб туради. Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли туманларда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат ушбу даражада сақланиб туради.

2 май, якшанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 29–32 даражагача, жанубда 34–37 даражагача кўтарилади. Шанба ва якшанба кунлари баъзи жойларда шамол 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Апрель ойининг сўнгги кунларида баҳор фаслига хос бўлмаган иссиқ об-ҳаво кузатилди. Бунинг сабаби, Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши сабаб бўлган. Ҳарорат 26–29 апрелда меъёрдан 8–10 даражага кўп бўлгани кузатилди. Кундуз кунлари ҳарорат 34–36 даражага, жанубда ва чўл ҳудудларида 37–39 даражага етди. Бу кўрсаткич апрель ойи охири учун бўлган рекорд қийматларга яқинлашди, айрим туманларда эса ушбу кунлар учун ҳароратнинг янги рекорди ўрнатилди.

loading...