Ўзбекистонда «Мурувват» ва «Саховат» уйлари қайтадан реконструкция қилинади

0

АОКАда 30 апрель, жума куни Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Баҳодир Каримов иштирокида бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистонда «Мурувват» ва «Саховат» уйлари қайтадан реконструкция қилиниши маълум қилинди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Таъкидланишича, тиббий-ижтимоий муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тасдиқланмоқда. Ушбу ишларни амалга ошириш учун жами 503,4 миллиард сўм, шу жумладан, республика бюджетидан 439,4 миллиард сўм, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан 64,0 миллиард сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, 4 босқичдаги тиббиёт муассасалари — бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш муассасалари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт муассасалари, илмий-амалий марказлар «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига бириктирилади.
Қайд этилишича, ҳар бир васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларда касалланишнинг олдини олиш, эрта ташҳис қўйиш ва тезкор ҳамда самарали даволаш ишларини ташкиллаштириш механизми жорий қилиниши таъкидланган.

loading...