Фарзандсизлик ва унинг даволари

0

Бепуштлик бу туғмаслик, ҳомиладор қила олмаслик шунингдак вояга етган организмнинг насл (авлод) қолдиришга ожизлиги деб аталади. Одамда — бир маромда (нормал) жинсий ҳаёт кечириб, бўйида бўлишдан сақланиш воситалари (контратсепиия)дан фойдаланмай, камида 1 йил бирга бўлиб фарзанд кўрмаслик «бепуштлик» ҳисобланади.

Бепуштлик эркакларда ҳам, аёлларда ҳам учрайди.

Эркаклардаги бепуштлик — ҳомиладор қилаолмасликка жинсий аъзоларнинг туғма нуқсони (масалан. Крипторхизм), яллиғланиш касалликлари ёки уларнинг шикастланиши (масалан. Орхит, Эпидидимит), жинсий майлнинг сустлиги, шунингдек, эндокрин системанинг ўзгариши, уруғ суюқлиги (сперма)да сперматозоидлар (жинсий ҳужайралар) бўлмаслиги ёки уларнинг уруғлантира олиш хусусиятининг йўқлиги сабаб бўлади.

Аёллардаги бепуштликка – бачадон, тухум йўллари, тухумдон ва найларнинг яллиғланиши, сўзак, жинсий аъзолар сили; ички секресия безлари (тухумдон, қалқонсимон без, буйрак усти бези ва бошқалар) фаолиятининг бузилиши, балоғатга етиш даврида инфекцион касалликлар билан оғриш натижасида марказий нерв системасида рўй берган жиддий ўзгаришлар, жинсий аъзоларнинг етилмай қолиши — инфантилизм сабаб бўлиши мумкин.

– Яллиғланиш туфайли бачадон найларининг битиб қолиши, тешигининг жуда торайиб кетиши сабабли аёл тухум ҳужайраси эркак жинсий ҳужайраси (сперматозоид) билан учраша ва уруғлана олмайди ёки уруғланган тухум ҳужайранинг бачадонга ўтиши қийинлашади. Бепуштликда эр ва хотин тиббий кўрикдан ўтказилади.

– Бепуштликни врач даволайди. Эндокрин системасидаги ўзгаришлар туфайли бепуштлик рўй берганда физиотерапия, курортларда даволаниш билан бирга гормонал дори-дармонлар ҳам буюрилади. Бепуштликнинг олдини олишда жинсий аъзоларнинг яллиғланиш касалликларини ўз вақтида аниқлаб даволаш, абортга йўл қўймаслик, шахсий ва жинсий озодалик тартибларига қаътий амал қилиш лозим.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here