Кеча бир кунда 79 минг нафардан ортиқ киши эмланиб, кунлик рекорд яна янгиланди

0

30 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 79310 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу вакцинация бошлангандан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 797 781нафарга етди.

30 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Фарғона вилояти (12 685 нафар),

Андижон вилояти (10 026 нафар),
Наманган вилояти (9397 нафар),

Самарқанд вилояти (7779 нафар) банд қилди.

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

Фарғона вилоятида 117 843 нафар,

Наманган вилоятида 84 874 нафар,

Андижон вилоятида 82 268 нафар,

Самарқанд вилоятида 77 364 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

loading...