Самовар устида гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётган эркак ушланди

0

2021 йил 14 апрель куни Сайхунобод тумани ИИБ ходимлари томонидан 1959 йилда туғилган Сайхунобод тумани «Иттифоқ» маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Ю.нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ювиниш хонаси билан товуқхонаси оралиғида турган самоварнинг устида тупроқ солинган икки дона полиэтилен тувакнинг ичида бўйи 3-4 см 2 туп наша гиёҳвандлик ўсимлигини (ЭКБнинг хулосаси) экиб, парваришлаб ўстираётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.

Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Р.Ю.га нисбатан Жиноят кодекснинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.