Шарқий Хитойда бўрон туфайли камида 11 киши ҳалок бўлди!..

0

Дўл ва бўронли шамол билан момақалдироқ Хитой шарқидаги Цзансу провинсиясидаги Нантун шаҳрини ёпирилиб, 11 кишини ҳаётига зомин бўлди ва 100 дан ортиқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда 1 май куни “Синхуа” маҳаллий ҳокимиятга асосланиб хабар берди.

Қайд этилишича, баъзи ҳудудларда диаметри 1 см дан 3 см гача дўл ёғган, шамолнинг кучайиши 45 м / с га етган. Вилоятдан 3 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган.

Кучли шамол натижасида электр узатиш тармоқлари, уйлар, бинолар ва автоуловлар зарар кўрди. Қутқарувчилар унинг оқибатларини бартараф этади.

Бундан ташқари, бўрон қайиқни ағдариб ташлаган, унда 11 киши бўлган, иккитаси сувдан чиқарилган, тўққиз кишини қидириш давом этмоқда.