Пойтахтдаги автобуслардан бирининг фаолияти тўхтатилди

0

127А -сонли автобус йўналиши «Чилонзор мавзеси 25 -даҳа – Авиасозлар АШБ» оралиғида 8 та жадвал асосида 15-16 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланган бўлиб, ташувчи тадбиркор «INTER TRANS SERVIS» МЧЖ томонидан хизмат кўрсатиб келинган.

Ташувчи тадбиркор «INTER TRANS SERVIS» МЧЖнинг хатига асосан 2021 йилнинг 1 май санасидан йўналиш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси Матбуот хизмати хабар қилди.

127А -сонли автобус йўналиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 августдаги «Шаҳар йўловчилар транспортида очиқ тендерлар ташкил этиш ва уларни ўтказиш масалалари тўғрисида»ги 350-сонли ҳамда 2019 йил 9 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ, мулкчилик шаклидан қатъий назар Тошкент шаҳар ҳудудида рўйхатдан ўтган, шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро йўловчилар ташишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (лицензия)га эга бўлган талабгор шахсларга тендергача йўналиш бириктирилиши тўғрисида маълум қиламиз.

Йўналишда йўловчи ташиш истагида бўлган ташувчилар Тошкент шаҳар транспорт бошқармасига мурожаат қилиши мумкин, дейилади хабарда.

loading...