Касалликлар сочда қандай акс этади?

0

Қандли диабетга ишора?!

-Ёғли сочлар, асосан, моддалар алмашинуви бузилганидан юзага келади. Гормонал ўзгаришлар, нотўғри овқатланиш (ёғли маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш) ҳам соч ҳолатига таъсир қилади. Шунингдек, қандли диабет ва метаболик синдром (семириш)да ҳам ёғ кўп ажралади.

Чораси: Соч ёғланишининг сабабини билиш учун жигар ва қалқонсимон безни текширтириш зарур. Кунлик рационда қовурилган, ширин, дудланган егуликлар, шунингдек, қаҳва чекланади. Соч парвариши учун мўлжалланган косметика воситаларини ҳам алмаштирган маъқул. Чой дарахти мойи ёғ безлари фаолиятини меъёрлаштиради, маврак экстракти қўшилган шампунлар эса ёғли соч терисини тинчлантиради.

-Сочлар янада ёғланмаслиги учун уларни фенда қуритиш, қайноқ сувда ювиш мумкин эмас.

-Таомномадаги ёғли маҳсулотларни чеклаганда ҳам муаммо йўқолмаса, жигар ёки меъда-ичак касалликлари ривожланаётган бўлиши мумкин.

loading...