КУН КУЛГИСИ!!!

0

* * *

— Вафодор ва бевафо эр ўртасида қандай фарқ бор?

— Катта фарқ бор. Вафодор эрнинг баъзан виждони қийналиб туради.

 

* * *

Фойдали маслаҳат:

-Агар сизга душманларингиз чуқур қазиётганини сезиб қолсангиз, уларга сира халал бера кўрманг! Ковлаб бўлишсин, ўша чуқурни бассейнга айлантирасиз-қўясиз.

 

* * *

Жиннихона врачи ичкарида туриб деразадан қараса, жиннилар навбати билан ерда эмаклашаяпти. Ёрдамчисини гап нимадалигини билиб келиш учун ташқарига жўнатди. Орадан бир соатча ўтиб ёрдамчи ҳаммаёғи қум ҳолда кириб келди.

-Хўш, нима бўлаяпти экан ташқарида?

-Жинниларнинг бири ерга бўр билан чизиқ чизиб, ким мана шу чизиқнинг остидан ўта олса, минг доллар беришини айтибди.

-Ие, нега кийимларинг қум бўлиб кетибди?

Ие, минг доллар сизнингча пул эмасми?

 

* * *

Сартарошнинг шогирди бир куни устозига деди:

-Биласизми, устоз, ҳар куни сиз йўғингизда, тушдан кейин бир эркак кириб келади-да, навбатда ўтирганларни санаб яна индамай чиқиб кетади. ўалати одамга ўхшайди.

-Шунақа дегин? Унда-чи, билиб қўй. Бугун ҳам келса, орқасидан бор. Қани, бу ердан чиқиб нима қиларкан?

-Хўп.

Ҳақиқатан шу куни ҳам ўша одам ичкарига кирди-да, навбат кутиб ўтирган мижозларни санаб яна чиқиб кетди. Унинг ортидан шогирд ҳам кузатиб чиқди. Орадан ярим соатча вақт ўтиб шогирд сартарошхонага қайтгач, устози сўради:

-Хўш, бу ердан чиқиб нима қилди у одам?

-Гулдаста сотиб олди ва жўнаб қолди.

-Ие, ростдан ҳам жинни шекилли…

-Йўқ, устоз, у жинни эмас.

-Сен қаердан била қолдинг?

Ахир, у сизникига кириб кетди!

 

* * *

Эр барда ўтириб ўлгудай ичди. Сўнгра ўрнидан турмоқчи бўлиб полга қулади. Демак, энди уйга эмаклаб кетишдан бўлак иложи йўқ. Шундай қилди ҳам.

Эрталаб уни хотини уйғотиб сўради:

-Яна кеча молдай ичдингизми? Зўрға уйга кириб келдингиз.

-Сен қаердан биласан?

-Вой, ҳозиргина бар эгаси қўнғироқ қилди. Тағин ногиронлик аравачангизни қолдириб келибсиз.

 

* * *

ўижжакчи шаҳар газеталаридан бирининг бош муҳарририга бақира кетди:

-Мухбирингиз қанақанги саводсиз одам-а? Мен унга ғижжакда буюк Страдиварини ижро эта оламан десам, мақоласида бу ҳақда биронта сўз йўқ!

-Шунақами? Ўша Страдиварингиз ўзини газетада реклама қилмоқчи бўлса, ҳар бир қатор учун ўн доллардан тўласин!

 

* * *

Дўконда

-Сизларда кўринмас ручкалар борми?

Ҳа, қайси рангидан керак?

 

* * *

Врач ҳузурига жуда-жуда озиб кетган йигит кириб келди. Уйқусизликдан шикоят қилди.

-Дўхтир, кечаси ҳовлида мушуклар бақиргани-бақирган! Эрталаб ишга боришим керак. Улар бўлса, уйқу беришмайди…

Врач унга ухлатадиган дори ёзиб берди. Бир ҳафтадан сўнг йигитдан сўради:

-Хўш, дорилар ёрдам бердими?

-Йўқ.

-Нега?

-Мен ўша мушукни тутдим ҳам дейлик. Аммо бу дориларни оғзига тиқиб мажбуран ичириш қўлимдан келмайди-ку!

 

* * *

Болакай дўстларига ҳасрат қилаяпти:

-Жуда қийналиб кетдим. Олдинига стенокардия, кетидан атеросклероз. Энди улардан қутулгандим, псориаз пайдо бўлди. Кетидан сариқ, ичкетар, юрак хуружи, жигар раки…

-Во, қандай чидадинг?..

-Ўзим ҳам билмайман. Ҳали ҳеч қачон менга бундай қийин диктантни ёзиш тўғри келмаганди.

 

* * *

-Оғайни, хафа бўлмагин-у, лекин хотининг жуда хунук, кўримсиз. Одам қараса жирканади. Нега уни доим ўзинг билан олиб юрасан-а?

-Биласанми… Уйдан чиқиб кетаётганимда ўпиб қўйишимни илтимос қилмаслиги учун ўзим билан бирга олиб юраман.

 

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here