Мексика президенти майя халқидан кечирим сўради

0

Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор майя халқидан мустамлакачилик даврида ва замонавий давлатда уларга қарши содир этилган жиноятлар учун узр сўради.

Келтирилишича, давлат раҳбари Кариб денгизи Кинтана-Роо штатидаги маросимда майя халқидан Испаниянинг Американи забт этиши, 300 йиллик мустамлакачи ҳукмронлик ва икки асрлик мустақил Мексика тарихи пайтида хусусий шахслар, миллий ва хорижий ҳокимият томонидан содир этилган жиноятлар учун кечирим сўраган.
Маросимда сиёсатчига Гватемала президенти Алехандро Жамматеи, бешта штат губернаторлари ва федерал вазирлар ҳамроҳлик қилган.
Майя вакили Ана Дзиб бунга жавобан узр сўрашни маҳаллий аҳолини ҳимоя қилиш бўйича аниқ ҳаракатлар, «Хотира ва тан олиш комиссияси»ни тузиш, маҳаллий халқнинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш учун уларни ривожлантириш режаси шаклида амалга оширишни айтган. Шунингдек, адолатсизлик, камситиш ҳеч қачон такрорланмаслиги учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш талаб қилинган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here