Шимолий Корея AҚШни «ўта оғир вазиятга дуч келишдан» огоҳлантирди

0

Бунга Жо Байденнинг AҚШ Конгрессига мурожаатида Шимолий Кореяни тилга олгани сабаб бўлган. Байден нутқида КХДР ва Ероннинг ядро дастурлари Aмерика ва бутун дунё тинчлиги учун хавотирли эканини айтган.

«Бу баёнот AҚШ КХДРга кўрсатиб келаётган душманлик сиёсатининг яна давом этишини билдиради», – деган КХДР ТИВ мулозими Квон Жонг Гун.

loading...