Тошкент шаҳрида 34 ёшли энага ўғирликда гумонланиб қўлга олинди

0

Юнусобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 24 апрель куни таниши 56 ёшли Елена Б.нинг набираларига энагалик қилган 34 ёшли Елена О. уй эгаси йўқлигидан фойдаланиб, уйдан 3.000 АҚШ доллари ва 7.000.000 сўм пулни ўғрилаб кетган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 2 қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчи қўлга олинган, тергов давом этмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

loading...