Арманистон президенти икки давлат фуқаролиги учун судланиши мумкин

0

Арманистон Бош прокуратураси мамлакат президенти Армен Саркисяннинг икки давлат фуқаролигини яширгани тўғрисидаги маълумот бўйича иш очди. Бу ҳақда Арманистон Адвокатлар палатаси раҳбари Ара Зограбян ўзининг Facebook саҳифасида эълон қилди, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

Адвокатлар Арманистон Махсус тергов хизматининг жиноий иш қўзғатишдан бош тортган қарорига апелляция шикоятидан кейин Саркисянга қарши иш очилди. Зограбяннинг таъкидлашича, «Бош прокуратура шикоят асосида Махсус тергов хизматининг қарорини бекор қилди ва Жиноят кодексининг 325-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш, уларни тайёрлаш ёки улардан фойдаланиш) 1-қисми билан иш очди».

Арманистон конституциясининг 124-моддаси 2-қисмига мувофиқ, сўнгги олти йил давомида Арманистон фуқароси бўлган ва мамлакатда доимий яшаган 40 ёшдан ошган шахс мамлакат президенти этиб сайланиши мумкин. Загробяннинг маълмуот беришича, 2018 йил март ойида президент этиб сайланган Саркисян камида 2012 йилнинг охиригача Буюк Британия фуқаролигини сақлаб қолган. Амалдаги қонунга кўра, агар Саркисян Буюк Британия фуқаролигидан 2012 йилнинг 1 мартигача чиққан бўлса, у президент этиб сайланиши мумкин эди.

Бундан ташқари, Адвокатлар палатаси раҳбари Саркисяннинг дипломатик вазифасини хусусий тадбиркорлик билан аралаштирб юборганини тасдиқлади.

Россия—Арманистон стратегик ва жамоат ташаббуслари маркази маълумотларига кўра, президентни сайлаш вақтида яшаш талабига оид талаблар бузилган. Буюк Британия солиқ хизматининг маълумот беришича, Eurasia House International МЧЖнинг таъсисчиси ва директори Армен Саркисян 2011 йилдан 2014 йилгача бўлган даврда солиқ органларига тақдим этилган ҳужжатларда яшаш жойи ва фуқаролиги сифатида Буюк Британияни кўрсатган.

Саркисяннинг ўзи 2011 йилда Буюк Британия фуқаролигидан чиққанини бир неча бор таъкидлаган.

Аввалроқ Арманистон парламенти 3 май куни бўлиб ўтган махсус йиғилишда республика бош вазирлигига ягона номзод бўлган Никол Пашинянни эгаллаб турган лавозимига қайта сайламагани ҳаақида хабар берилди.

«Менинг қадамим» бошқарувчи фракцияси овоз беришда бетараф қолди, «Обод Арманистон» мухолифат партияси мажлисда иштирок этмади, «Ёрқин Арманистон» мухолифатчи партияси эса қарши овоз берди.

loading...