Расул Кушербаевга суддан чақирув қоғози келди. Унда депутат ва Солиқ қўмитаси ўртасидаги суд қачон бўлиши айтилган

0

Давлат солиқ қўмитаси Расул Кушербаевнинг «Human.uz» ахборот порталидаги «Сўз блогерларга» кўрсатувининг 23 февралдаги сонида айтган ҳақоратомуз сўзларини сабаб қилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига даъво аризаси киритганди. Бу юзасидан суд иши қачон бўлиб ўтиши маълум қилинди, деб хабар берди daryo.uz.

Маълум бўлишича, Расул Кушербаевга чақирув қоғози келган. Унда депутат ва Солиқ қўмитаси касаба уюшмалари ўртасидаги суд жараёни 12 май куни соат 11:30 да Шайхонтоҳур туманлараро судида бўлиши белгилангани қайд этилган.

Солиқ қўмитаси касаба уюшмаси депутатдан гапирган сўзи учун 4,6 миллиард сўм миқдорида маънавий зарар ундирмоқчи. Бундай йирик миқдор қандай ҳисобланганига изоҳ берилмаган.

loading...