Сабабсиз қайт қилиш ниманинг аломати?

0

Кўп кишилар, айниқса, ёш болаларда баъзан, «ошқозон ҳазм қила олмаслиги» натижасида қайт қилишлар юз беради. Кўпинча бу ҳеч қандай сабабсиз пайдо бўлади.

Бунда бироз қорин, ичаклар оғриши ёки иситма чиқиши мумкин. Бундай оддий қайт қилиш жиддий эмас ва кўпинча ўзи йўқолиб кетади.

Қайт қилиш баъзан енгил, баъзан оғир касалликлар белгиси ҳисобланади, шунинг учун бундай кишилар яхшилаб текшириб кўрилиши керак.

Баъзан овқатдан заҳарланиш, ўткир қорин оғриғи, томоқ безларининг шамоллаши, қулоқ оғриғи, сийдик йўллари инфекцияси, ўт пуфаги оғриши ёки мигренли бош оғриши ҳам қайт қилиш сабабчиси бўлиши мумкин.

loading...