Тошкент молия институти яна бир бор онлайн режимга ўтди

0

Тошкент молия институти 6 майдан бошлаб дарс жараёнларини 2 ҳафта муддатга (20 майга қадар) тўлиқ масофавий (онлайн) режимга ўтказилишини маълум қилди.

«Институтда ўқув жараёнини масофавий шаклда ташкил этиш бўйича барча шароитлар яратилганлигини инобатга олиб, дарслар факултетларга ўрнатилган Wи Фи қурилмалари ҳамда юқори тезликдаги интернетга уланган компютер хоналаридан фойдаланган ҳолда, ZOOM  видеоалоқа дастури орқали, дарс жадвалида белгиланган вақтларда ўтилиши таъминланади.

Шунингдек, барча талабалар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим жараёнларини бошқариш HEMIS электрон таълим платформасига киритилганлигини инобатга олиб, фанлар бўйича контентлар ва топшириқларни тизимга киритиш ва ўқув жараёни натижаларини расмийлаштириш ушбу ахборот тизимида қайд этиб борилади» дейилади хабарда.

Молия институти бундан аввал ҳам, аниқроғи 26 мартдан 8 апрелга қадар масофавий шаклга ўтказилган эди.

loading...