Уч кун мобайнида Чорвоққа транспорт ҳаракати чекланади

0

Жорий йилнинг 6-7-8 май кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорбоғ автомобиль йўлида маълум вақтларда транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра:

–  6 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Чорбоғ автомобиль йўлининг 34-54 километрлари оралиғи;

–  7 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Тошкент – Чорбоғ – Чимён автомобиль йўлининг 34-71 километрлари оралиғи;

– 8 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Чирчиқ шаҳри – Чирчиқ Олимпия заҳиралар коллежи автомобиль йўлида транспорт ҳаракати чекланишини маълум қиламиз.

loading...