Ва ниҳоят, ёмғир ёғади!

0

5-7 майда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 5-7 май кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, 5-6 май кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

5-6 майда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 5 майда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.

5-7 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

loading...