Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлигининг бош директори бўлди

0

Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлигининг бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзA хабар бермоқда.

У бунга қадар «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг бош директори лавозимида ишлаб келган эди.

Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси кенгаши раиси, Бутунжаҳон Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш жамияти бошқаруви раиси лавозимларида фаолият юритган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, президент фармони  билан «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ўзбекистон Кинематография агентлиги этиб қайта номланган эди.

loading...