Коинотга саёҳат қилиш учун чипта аукционга қўйилди

0

Амазон платформасининг асосчиси, дунёнинг энг бой одами Жефф Безосга тегишли «Blue Origin» компанияси чоршанба куни 20 июлга режалаштирилган суборбитал саёҳат учун чиптани сотувга қўйди. Компания хабарида айтилишича, кемада фақатгина бир нафар турист учун жой бўлади.

Чипта нархи беш ҳафта давом этадиган онлайн аукцион натижаларига кўра аниқланади. Жалб этилган маблағ эса компаниянинг махсус жамғармасига йўналтирилади.

2018 йилда чиптанинг нархи камида $200,000 бўлиши хабар қилинган эди. Таҳлилчилар бу ушбу рақам бунданда юқори бўлишини прогноз қилмоқдалар.

Турист учун капсула Нев Шепард кемасининг энг юқорисида жойлаштирилади. Бу эса сайёҳга манзарани тўлалигича кўриш имконини беради. Кеманинг 105 километр тепаликка кўтарилиши режалаштирилган. Бу тижорат парвозларини амалга оширувчи самолётлар кўтариладиган баландликдан 10 марта кўпдир.

loading...