КУН КУЛГИСИ!!!

0

 

***

Ақлли эркак аёлга хафа бўлиш учун баҳона яратмасликка ҳаракат қилади. Ақлли аёл эса, хафа бўлгиси келганда баҳона қидириб ўтирмайди.

 

***

-Айтишларича, биз йўқ жой борки, ўша ерда ҳаёт яхши эмиш.

-Ҳечам-да! Ана, Ойни олиб қарайлик. У ердаям биз йўқмиз, лекин совуқ ва ҳувиллаган-ку!

 

***

Талабага маслаҳат:

“Ҳеч қачон имтиҳонда бераётган жавобингни “Маълумки…” деган сўздан бошлама! Имтиҳон олувчи шу жавобни ўзи ҳам билмаслиги ва батафсил жавоб беришга мажбурлаши мумкин”.

 

***

Эълон:

-Якшанба куни барча “Шу иш” ҳаваскорлари сайрга таклиф этиладилар! Илтимос, “Шу иш”ни икки шишадан ортиқ олманглар!

 

***

Типратиконга тиконлари доимо ўз фикрида қолиш учунгина зарур.

 

***

Телефон жиринглади. Болакай гўшакни кўтариб сўради:

-Алло! Сизга дадам керакми? Ким сўраяпти? Бошлиғи? Қайси бошлиғи? Қари эшакми, ё хўппа семиз аҳмоқми?

 

***

Ўтмишдан фақат унга ўз ақлини, номусини ва виждонини бағишламаганларгина қўрқишмайди.

 

***

Бошлиқ:

-Сиз исиб қолган ароқ ва терлаган аёлларни ёқтирасизми?

-Албатта.

-Унда ширкат хўжалигига картошка теришга борасиз.

 

***

Агар даҳо ҳали қўлга тушмаган ва тан олинмаган бўлса, демак, у ҳали тирик.

 

***

Склерознинг энг оғир формаси бегона аёлни уйингга олиб келдинг-у, нима мақсадда олиб келганингни унутиб қўйишдан иборатдир.

 

 

***

Хотин эридан сўради:

-Мени қандай севиб қолгансиз?

-Кўрдингми, энди бунга ўзинг ҳам ҳайрон бўлаяпсан!

 

***

-Одамлар баъзи пиволарни “Тирик пиво” деб аташади. У қанақа бўлади?

-Тирик пиво организмда ўз ҳаётини мустақил кечиради. Хоҳласа, у ёқдан бу ёққа дайдиб юради, хоҳласа ташқарига чиқади, хоҳламаса йўқ.

 

***

Хотин компьютерчи эридан сўради:

-Тўйимизга бир йил тўлган кунни эслай оласизми?

-Ҳа, антивирусга олинган рухсатноманинг муддати тугаган кунда.

 

***

Бирга яшаганларига 75 йил тўлиши муносабати билан байрам қилаётган чол кампиридан сўради:

-Менга қара, 75 йил ичида биз сен билан ўн ўғилни вояга етказдик. Ҳаммаси бир-бирига ўхшайди-ю, фақат биринчиси бошқаларидан сал фарқ қилади-да! Ё қачонлардир менга хиёнат қилганмисан-а?

-Чол, тан оламан, қачонлардир гуноҳга ботганман.

-Хўш, биринчи ўғлингнинг отаси ким?

-Сиз.

 

loading...