Қойил! Тошкентда 74 ёшли отахонни ҳар куни эрталаб кампири ўқишга кузатиб қўяди (видео)

0

Видеодаги отахон – Тошкент шаҳар юридик техникумининг 2-босқичида таҳсил олаётган Жумадулла Усмонов 74 ёшни қаршилаган. Шу ёшида мактаб аттестатини топиб, юридик техникумга ўқишга кириб, ҳамма дарсларга, ҳатто жисмоний тарбияга ҳам ўсмир ёшлар билан тенг қатнаб келмоқда. Эрта тонгда аёли уни ўқишга кузатади, «илгари ота ўғлини ўқитган бўлса, энди ўғли отасини ўқитяпти», дейилади видеода. Ажойиб-а?

Отахон етмиш бешинчи баҳорини қўлида техникум дипломи билан  нишонламоқчи. Беш қизу бир ўғил, 15 невара ҳамда 5 эварага ажойиб шахсий ибрат бўлиб, илм олишга бел боғлаган отахон бу билан жуда кенг миқёсли ва аҳамиятли иш қилмоқда – илм олишга ёшу қарини бирдек рағбатлантиряпти!

Кўринг, рағбат олинг, «умрим ўтди, кеч» деманг. Ўқиган мия қаримайди, ўқиган мияга эргашиб тана ҳам қаримайди. Ўқиш – ёшликни қайтадан яшашдир.

@shahnozxon

loading...