Тошкент вилоятида ички ишлар ходими кийимида рақсга тушган сартарош 7 суткага қамалди

0

Тошкент вилоятида ички ишлар ходимининг формасида рақсга тушганини видеога олиб, уни интернетда тарқатган 21 ёшли йигит жазога тортилди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, сартарош бўлиб ишловчи 21 ёшли А. 2 май куни «Янгиобод» бозорига гитара сотиб олиш учун борган. У ерда ички ишлар ходимларининг хизмат формаси сотилаётганини кўрган ва уни харид қилган.

Ишхонага қайтиб келган йигит, формани кийган ҳолда турли қилиқлар қилиб, ўзини видеога олган ва уни дўстларига юборган. Ҳолат бўйича ўтказилган суриштирув давомида ИИО ходими йигитдан вазиятга ойдинлик киритишни сўраганида, у ходимга қаршилик кўрсатган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туман суди томонидан А.га нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

loading...