Тошкентда 87 ёшли аёлнинг қизи ва набираси томонидан аёвсиз калтаклангани бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди

0

Мазкур хабар юзасидан олиб борилган ўрганишлар давомида воқеа Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Янги Авайхон“ маҳалла фуқаролар йиғини Қорасув-6 даҳаси 8-уй 4-хонадонда доимий рўйхатда турувчи, 1934 йилда туғилган фуқаро Тоза Гулямова билан содир бўлганлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

Аниқланишича, фуқаро Т.Гулямова сўнгги йилларда набираси, 1989 йилда туғилган фуқаро Севара Гулямовага тегишли, Мирзо Улуғбек тумани “Минглола“ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 18 “В”-уй 9-хонадонда яшаб келган. Шу сабабли набираси С. Гулямова ҳамда унинг онаси, фуқаро Т.Гулямованинг қизи, 1964 йилда туғилган фуқаро Саодат Гулямовалар кекса аёл билан уй-жой масаласида доимий жанжаллашиб келган.

2021 йил 23 апрель куни навбатдаги жанжал вақтида она ва бола кекса аёлга жиддий жароҳат етказган. Фуқаро Т.Гулямованинг яна бир набираси, 1983 йилда туғилган Даврон Гулямов жорий йилнинг 26 апрель куни бувисини касалхонага олиб борган.

Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “В” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

“Минглола” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан фуқаро Т.Гулямованинг ҳолидан доимий хабар олиб турилган ҳамда унга мунтазам равишда моддий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилган.

loading...