2021 йил 6 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони

0

​ Коронавирусдан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди, бир кунда 3 нафар бемор вафот этди

2021 йил 6 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 93597 (+421) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
6 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
6 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
5 нафари Наманган вилоятида,
54 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
4 нафари Сурхондарё вилоятида,
5 нафари Фарғона вилоятида,
3 нафари Хоразм вилоятида,
77 нафари Тошкент вилоятида,
239 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
Андижон вилоятида 28 нафар,
Жиззах вилоятида 10 нафар,
Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
Навоий вилоятида 5 нафар,
Наманган вилоятида 9 нафар,
Самарқанд вилоятида 44 нафар,
Сирдарё вилоятида 10 нафар,
Фарғона вилоятида 10 нафар,
Хоразм вилоятида 18 нафар,
Тошкент вилоятида 59 нафар,
Тошкент шаҳрида 162 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 89338 (+363) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 660 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3599 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi

loading...