БАА ва Саудияда коронавирусни атайин юқтирганлар қамалиши мумкин

0

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Саудия Арабистони коронавирусни атайин бошқаларга юқтирганлар учун жазони кучайтирди.

Энди бундай иш учун беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, коронавирус ҳақида миш-миш ва ёлғон ахборот тарқатганлик 266 минг долларгача жаримага сабаб бўлади. Коронавирусни атайин бошқаларга юқтирганларга 133 минг долларгача жарима солинади, БААда эса бунинг учун 27 минг долларгача жарима белгиланган.

Пандемия бошлангандан бери коронавирусга чалинганларнинг умумий сони БААда 530,9 мингдан, Саудия Арабистонида эса 423,4 минг нафардан ошди.

Саудия Арабистони ҳукумати 17 майдан эътиборан чегаралар очилишини ва фуқароларнинг хорижий сафарларига қўйилган тақиқ бекор этилишини маълум қилди. Ушбу тақиқ 21 декабрда жорий этилган эди.

Azon.uz

loading...