Барселона черкови Рамазон ойида ифторлик учун эшикларини очди

0

Коронавирус чекловлари испаниялик мусулмонларнинг ифторини ёпиқ жойларда ўтказишига тўсқинлик қилаётган бир пайтда, Барселонадаги католик черкови уларга ўзларининг очиқ монастирларини таклиф қилди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради. Шунда улар Рамазонда бирга ифторлик ва ибодат қилишлари мумкин.

Тахминан 50-60 мусулмоннинг аксарияти муҳтожлар бўлиб, улар Санта Aнна черковига келишади, кўнгиллилар уларга уйда тайёрланган мазали таомларни таклиф қилишмоқда.

«Одамлар католик черковида мусулмонларнинг ифторлик қилишларидан жуда хурсандлар, чунки динлар бўлиниш учун эмас, балки бирлашиш учун», дейди Каталония Aссоциацияси президенти Фаузия Чати.

Ислом Жамиятлари Иттифоқи (UCIDE) маълумотларига кўра, Испания аҳолисининг 3,8 фоизини мусулмонлар, 40 фоизини испанлар, қолган 60 фоизи эса муҳожирлардир.

Islom.uz

loading...