Бензин, тупроқ, хлор иси: Нима учун биз «ғалати» ҳидларни яхши кўрамиз?

0

Нейропсихолог ва ҳид психологияси бўйича мутахассис Рейчел Хертс бу ҳодисани қуйидагича изоҳлайди: «Аслида яхши ёки ёмон ҳид тушунчаси йўқ. Туғилганда бизда ҳидлар билан боғлиқ тажриба бўлмайди. Кейинчалик катталар қайси яхши ва қайси ёмон ҳид эканини айтишганда, улар маданий таъсирлар натижасида ҳосил бўлади. Бундан ташқари, баъзи ҳидларни ёқтиришимиз ҳис-туйғуларимиз ва хотираларимиз билан боғлиқ. Масалан, агар болалигингизда ҳовузда сузишни яхши кўрган бўлсангиз, катта бўлганингизда хлор ҳиди сизга ёқимли туюлиши мумкин. Биз болалик хотиралари билан боғлиқ бўлмаган баъзи ҳидларни ҳам ёқтирамиз, чунки улар аниқ ва биз биладиган нарсалар билан боғлиқ. Масалан, терининг ҳиди ҳашамат билан боғлиқ (янги пойабзал, қиммат сумка ёки янги машинага чарм ўриндиқ сотиб олиш). Шунинг учун кўп одамлар парфюмерия маҳсулотларидаги чарм ҳидини ёқтиради».
Бўёқ, бензин ва оҳак ҳиди

 

Фото: Getty Images
Бензин ҳиди ҳаётимизнинг бир қисмига айланган. Тиббиёт ва кимё бу ҳидга бўлган севгимизни қуйидагича изоҳлайди: бензин таркибида ароматик углеводородлар деб номланган бирикмалар мавжуд бўлиб, улар оз миқдорда эйфория туйғусини қўзғатади, аммо катта дозада жуда жиддий муаммоларни (онгни йўқотиш ва ҳатто ўлим) хавфини юзага келтириши мумкин.
Метро

Фото: Getty Images
Метронинг ўзига хос мураккаб ҳиди бор. Унда қайин смоласи ва кўмир ҳидини берувчи креозот мавжуд. Метро ва темир йўл ҳиди деярли бир хил, чунки шпалларга худди шу материал — креозот ишлатилади. Эҳтимол, бундай ҳидга бўлган муҳаббат болаликдан, темир йўл саргузашт ва саёҳат билан боғлиқ бўлган хотиралар туфайлидир.
Аччиқ шувоқ ҳиди

Фото: Getty Images
Шувоқ ўсимлиги деярли ҳамма жойда ўсади. У аччиқ-яшил ҳидли бўлиб, жуда кўп фойдали хусусиятларига эга. Шунинг учун унинг ҳидини ёқтиришимиз ажабланарли эмас. Шувоқнинг кимёвий таркиби ҳар хил: абсинтин, анабсинтин, олма ва қаҳрабо органик кислоталари, оқсил, қатрон ва тери ошлаш гликозидлари мавжуд. Замонавий ароматерапия шувоқнинг хушбўйлигини ақлий қувватни кучайтириш ва ғазабни йўқотиш учун ишлатишни тавсия қилади. Шунингдек, астронавтлар учиш пайтида анъанавий равишда шувоқ новдасини олиб кетади. У бошқа ўсимликларга қараганда ўз ҳидини узоқроқ сақлайди ва Ерни эслатиб туради.
Нам ер ҳиди

Фото: Getty Images
Бу ҳид табиатдан ташқари, бу узоқ вақт сақланган қизил виноларда учрайди. Кўп одамлар бу ҳидни яхши кўради, лекин бу ҳид аслида ердан чиқмайди. Микробиологлар бу органик моддалар, геосмин ҳиди эканини аниқлаган. Геосмин — турли хил микроорганизмлар, шу жумладан, сиянобактериялар, актиномицетлар томонидан ишлаб чиқарилади. Инсоннинг ҳид билиш ҳисси геосминга жуда сезгир. Нима учун? Жавоб оддий. Бир вақтлар тирик қолиш учун унумдор тупроқ излаш керак бўлган. Геосмин — бу ёмғирдан кейинги унумдор ва нам тупроқ ҳидидир.

loading...