Бразилияда метрода содир бўлган отишмада 25 киши ҳалок бўлди (видео)

0

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш бўйича ўтказилган махсус операция метродаги отишма билан якунланди. Бу ҳақда «Globo» телаканалига таяниб, «РБК» хабар берди.

Маълум қилинишича, Рио-де-Жанейрода 5 май куни эрта тонгда полициянинг гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш бўйича операцияси 25 кишининг ўлими билан якунланган. Ҳодиса шаҳарнинг шимолий ҳудудида жойлашган Жакарезинью шаҳрида содир бўлган.

Ҳалок бўлганлардан бири полициячи, қолган 24 киши «Қизил жамоя» жиноий тўдаси аъзолари бўлиб, воқеа ҳудудида ишлаган яна икки полициячи ва поезднинг икки йўловчиси яраланиб, касалхонага ётқизилган.

Статистик маълумотларга кўра, ушбу гиёҳвандликка қарши операция давомида 2016 йилдан буён биринчи марта рекорд миқдордаги одам ўлдирилган.

loading...