Дунё бўйлаб 6G тармоқларининг қачон пайдо бўлиши маълум қилинди

0

ABI Research (юқори ва мобил технологиялар соҳасида тадқиқотлар ўтказувчи компания) мутахассислари 6G тармоқларининг пайдо бўлиш вақтини маълум қилди. Бу ҳақда «Computer Weekly» хабар берди.

Келтирилишича, таҳлилчилар аввалги симсиз тармоқнинг вақт оралиғига асосланиб, 6G тармоқларининг 2026 йилда ишлаб чиқарилишини, 2028 ва 2029 йилларда тижорийлашуви бошланишини маълум қилган.

Таъкидланишича, 6G тармоғининг янги стандартдан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатиш тезлиги сониясига минглаб гигабитгача кўпайиши кутилмоқда. Бу нафақат юқори аниқликдаги видеони реал вақтда, балки голограмма алоқаси ёрдамида ҳам узатишга имкон бериши айтилган.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, 6G реал ва виртуал муҳити реал вақтда бирлашиб, инсон ва технология ўртасидаги ўзаро алоқани таъминлайдиган «X Reality»ни яратади. Ҳозирда 6G тармоқларини яратиш бўйича назарий тадқиқотлар аллақачон дунёнинг кўплаб мамлакатларида олиб борилмоқда. Улар қаторига Хитой, AҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Жанубий Корея киради.

loading...