«Жавоби бир соатда чиқадиган коронавирус тести сохта» — ПЦР тест натижаларини сохталаштириш ҳолатларига расман муносабат билдирилди

0

Коронавирусни аниқлаш учун олинадиган тестларнинг жавоби бир соатда чиқиши унинг сохталаштирилганини билдиради. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди.

Бугунги кунда республикадаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлимлари ҳамда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ПЦР усулида коронавирус инфекциясини аниқлаш ва хулосалар бериш амалиёти жорий қилинган. Улар томонидан берилаётган маълумотномаларда QR код мавжуд бўлиб, у орқали қайси муассасада маълумотнома берилганлиги ва базага киритилганлиги аниқланади.

“Коронавирус тестларини сохталаштириш ҳолатлари учраб турибди. Юртдошларимизга айтардимки, тест топширишга борганда албатта томоқ ва бурундан суртма олиниши зарур. Агар тест жавоби ярим соат ёки бир соатда чиқадиган бўлса, бундай тестлар сохта бўлади. Чунки, ПЦР усулида аниқланадиган антиген тестлар жавобини билиш учун камида 6 соат вақт кетади”,- деди Ботир Қурбонов.

protoday.uz

loading...