ММА жангчиси Рамзан Қодировнинг ўғли қозонган «ғалаба»га изоҳ берди

0

Россиялик аралаш услубдаги жангчи (ММA) Магомед Исмоилов «Матч Боец» телеканали эфирида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам бокс жангида ғалаба қозонганини таъкидлади.

Спортчи кичик Қодировни танқид қилиш керак эмас деб ҳисоблади, чунки у ҳалол жанг учун рингга чиқди. “Бу сотиб олинган жангми? Биз бу ҳақда фақат тахмин қилишимиз мумкин. Aфтидан, Aслан Биттировнинг бурчагидагилар сочиқни қўрққанларидан улоқтиришди», – деди Исмоилов.

loading...