Нима учун Финляндияда коррупция деярли йўқ хисобида? деган саволга экспертлар бешта сабабни кўрсатадилар

0

1.Финларда очкўзлик, нафсга қул бўлиш, бойликка интилиш деган тушунча йўқ, улар бундай тушунчани ёввойи Осиёликларга хос калтафахм одамлар (дегенерат) учун кўнгилхушлик деб хисоблайдилар. Тилло тувакка фақатгина калтафахм одамларгина хожатини чиқаради.
2.Финлар бировларнинг хисобидан бойишни мутлақо тасаввур қила олмайдилар.Ўз миллатдошлари хисобига бойишни улар халққа нисбатан нафрат деб хисоблайдилар. Бундай ишларни фақат разил қабих кимсаларгина қила оларкан уларнинг тушунчалари бўйича.
3.Финлар аниқ-тиниқ тушунадиларки давлат бюджетига хиёнат бу ўз фарзандларининг келажагига, миллат-халқ келажагига улуғ бир хиёнат эканлигини. Ахир ўша давлат-халқ мулкини ўмараётган одам хам шу Финляндия хавосидан нафас олади, сувини ичади, шу йўлларда юради, унинг болалари хам мактабларга боради. Ўз фарзандлари ва уларнинг келажагидан нафратланиш яъни уларнинг келажагини ўғирлаш фақат маьнавий тасқара одамнинг (давоми)

яъни тасқара махлуқнингина қўлидан келади деб хисоблайдилар.
4.Финлар қаттиқ ишонадиларки ўғрилар булар энг қўрқоқ тубан одамлар, улар доимо адолат қасосидан қўрқиб,яшириниб,халоватсиз яшашларини биладилар. Бундай одамлар хеч қачон чинаккамига озод бўла олмайдилар, бундай одамлар элга хеч қачон қўшила олмайдилар, халқ уларга тупуради ва улардан нафратланади.
5.Финлар хеч қачон фарзандларини бирон ўқишга ёки ишга тиқиштирмайдилар. Улар бу билан ўз фарзандларига зарар келтираётганларини яхши тушунадилар. Улар ноқонуний иш қилишни яна фарзандлари учун жиноят қилишни тасаввур хам қила олмайдилар. Чунки улар инсон ўз илми, малакаси, қобилияти билангина бирон нарсага эришиши керак деб хисоблайдилар. Бу йўлда улар ўз фарзандлари агар бошқалардан илмсизроқ ёки қобилиятсизроқ бўлса хеч қачон ўша болларнинг жойини ўз боласига раво кўрмайдилар, бу ишни финлар разолат, адолатсизлик деб хисоблайдилар. Ўз фарзандларига яхшилик қиламан деб унга келажакда муаммолар ортириш фақат ахмоқ одамнинг ишидир деб тушунадилар.
Балки шунинг учундир деярли хеч қандай бойлиги йўқ Финляндия дунёдаги энг фаровон, тараққий этган, бахтли одамлар мамлакати бўлиб қолмоқда!.

Манба: @etnosuz

loading...