Нурафшон шаҳри Тошкент йўли кўчасида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади

0

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 9 май Хотира ва қадрлаш куни нишонланиши муносабати билан, Нурафшон шаҳар ҳокимининг 6 май кунидаги тегишли фармойиши асосида 8 май соат 08:30 дан 11:00 га қадар Нурафшон шаҳри Тошкент йўли кўчаси ҳудудидан ўтган 4Р2 «Тошкент ш.-Тўйтепа-А373а а/й» автомобиль йўлининг 32 ва 34-километр оралиқларида автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари

Ушбу ҳолатни инобатга олиб, ҳаракатланишда йўл ҳаракати қоидаларига ва ЙПХ инспекторларнинг қонуний талабларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.

loading...