Сув остидаги велосипед, бош бармоқ. Дунёдаги бир-бирдан ажойиб ҳайкалтарошлик намуналари (+фото)

0

Дунёнинг турли бурчакларида кишини ҳайратга соладиган санъат намуналарини учратиш мумкин. Уларни томоша қилган ҳар бир инсон завқланиш билан бирга ўз наздида хулоса қилишга муваффақ бўлади.
Амстердам

Фото: Travel Ask
Амстердамдаги мазкур скулптура ўзинг қулай ўрнашган шохни кесишга уриниш аҳмоқлик эканининг яққол исботи.
Якутск

Фото: Travel Ask
Россияда ҳам Амстердамдан илҳомланилган чоғи. Ўзи ўтирган шохни арралаётган киши скулптурасини Якуцкда кўриш мумкин.
Брюссель

Фото: Travel Ask
Брюсселда эса ҳар бир чақасини ҳисоблаётган буви ҳайкалига дуч келиш мумкин.
Мельбурн

Фото: Travel Ask
Бир қарашда тескари бўлиб қолгандек кўринадиган ҳайкал инглиз ёзувчиси ва алпинист Чарльз Ла Тробега қўйилган.
Денгиз тубидаги ҳайкал

Фото: Travel Ask
Кариб денгизининг сувости музейида соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган велосипедчини кўриш мумкин.
Париж

Фото: Travel Ask
Франциянинг пойтахти Парижга борган саёҳатчи бош бармоққа ҳайкал ўрнатилганига гувоҳ бўлади.
Краснодар

Фото: Travel Ask
Россияликлар нима учундир ҳамёнга ҳайкал қўйишни маъқул билган.
Накавик

Фото: Travel Ask
Мамлакатдаги ёғоч тайёрлаш билан боғлиқ муваффақиятлар рамзи сифатида Канадада болтага ҳайкал қўйилган.
Спрингфилд

Фото: Travel Ask
АҚШда эса баҳайбат санчқини кўришингиз мумкин.
Берлин

Фото: Travel Ask
Китобсеварлар эса Германиядаги тахланган китоблар ҳайкалини кўриб қувониши аниқ.

loading...