Урганч шаҳрида опий сотувчиси қўлга олинди

0

2021 йил 29 апрель куни Хоразм вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1983 й.т., муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан судланган, Урганч шаҳар П.Маҳмуд кўчасида яшовчи фуқаро М.А., Урганч шаҳар П.Маҳмуд кўчасида тадбирга жалб қилинган махсус харидорга 500.000 сўмга «Опий» гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, тегишли тартибда ИИБга ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 273-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси

loading...