Яқинда ЎҒИЛ уйлаган ХОНИМЛАР ва ЖАНОБЛАР!!!

1

Ҳадемай Хайит .

КЕЛИН томондан келадиган ХАЙИТЛИК дастурхонини келишини кутиб, тишларингни чархлаб, иштаҳани тоблашни бошлаб юбордиларингми?

Ўша дастурхонларда келган таомларни сўлакларингни оқизиб еб турганларингда , ичларингга таом эмас, ОЛОВ кираётганини ҳеч ўйлаб кўрганмисизлар?!

Чунки, ўша дастурхонларни , келин томон ҳеч вақти хурсанд бўлиб, рози бўлиб жўнатмайди. Кафолат 100%
.
Агар виждонларинг бор бўлса, иймондан асар бўлса, ҲОЗИР айни пайти. Келин томонга айтиб, ДАСТУРХОН жўнатмасликларини қаттиқ тайинланглар.

Келин томонда сизларни жиғилдонларингни тўлдириш мажбурияти йўқ!!!

P.S. Бирор марта келин томонга сизлар ҳам, ЯХШИ ҚИЗ ўстирганларинг учун деб сизлар ҳам ҳеч йўқ тўртта нон жўнатганларингни эслай оласизларми? Албатта йўқ!
Ҳеч йўқ қуруқ РАҲМАТНИ ҳам қизғонасизлар .

(Иложи бўлса Телеграм каналларида ҳам улашинглар. Чунки кўп қайноналар ТЕЛЕГРАМДА ўтиради . Кошки инсоф – виждони уйғонса)

Хуршид Эркин.

 

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Хуршиджон бундай гапларни хаммага карата айтма.Аллох таборако таоло,бандаларига яхши гумонда булишни буюрган.Иймонлик ва иймонсиз инсонлар бутунлай бошка бошка одамлар.Билиб-билмай гунохни узимизга сотиб олмайлик.

Comments are closed.