«American Airlines» бош директори рўза тутди. Натижада эса…

0

«American Airlines» бош директори Дуг Паркер ушбу Рамазон ойида мусулмон ходимларини яхшироқ тушуниш мақсадида рўза тутганини айтди.

Таъкидланишича,  Паркер ўтган ҳафта компаниядаги бир гуруҳ ходимларнинг чақириғига жавоб бериб, улар билан бир кун рўза тутишга қарор қилган ва 15 соат давомида еб-ичмаган.

«Кун охирида оч қолганимни ҳис этдим. Бунинг устига, жуда чанқадим. Айтишим керакки, бу менда мусулмон ходимларимизга катта ҳурмат ва уларнинг эътиқодига содиқлик ҳиссини уйғотди» — дея ёзган саҳифасига Паркер.

Қайд этилишича, бош директорнинг ижтимоий тармоқлардаги ушбу пости 14 мингга яқин «лике» йиғиб, 550 та шарҳ олган.

loading...