Ўзбекистонда эълонлар сайтида тулки боласи сотувга қўйилди

0

Ўзбекистоннинг оммабоп эълонлар сайти Olx.uz’да тулки боласи сотувга қўйилди. Сотувчи унинг нархини 250 доллар дея баҳолаган.

“Қўлга ўргатилган, 2 ойлик тулки сотилади. Товуқ бошлари, оёқлари ва бошқа аъзоларини ейди. Гўштли бульонда каша ҳам қилиб бериш мумкин. Сотаман ёки жанговар кучукка алмашаман”, деган эълон эгаси.

Эълонга қизиқиб, кўрсатилган рақам билан боғландик. Гўшакни кўтарган болакай 12 ёшда экан (этика нуқтайи назаридан исми ва манзилини сир сақладик):

Ўзбекистонда эълонлар сайтида тулки боласи сотувга қўйилди

– Тулкичани менга акам совға қилган. Ўзи ҳайвонларга жуда қизиқади, акамга қўлга ўргатишга ёрдам қилганим учун тулкичани берди. Мен ҳам қушларга, ёввойи ҳайвонларга жуда қизиқаман. Тулкини сотиб олсангиз, ўзим зарур нарсалари билан бераман, қандай боқишни ўргатаман. Тишламайди, бемалол уйда боқса бўлади. Келинг, сотиб олинг, – деди у биз билан суҳбатда.

“Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун 4-моддасида ҳайвонот дунёсига нисбатан мулкчилик назарда тутилган. Унда:

“Ҳайвонот дунёси умуммиллий бойлик бўлиб, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади. Табиий эркинлик ҳолатида яшаётган, шунингдек табиий яшаш муҳитига чиқариб юборилган ёввойи ҳайвонлар давлат мулкидир. Ярим эркин шароитда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланаётган ва (ёки) етиштирилган ёввойи ҳайвонлар юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлиши мумкин”, дейилган.

loading...