ХАЛЯЗИОН ҚАНДАЙ ДАРД?

0

Халязион — қовоқда бўладиган кичкина шиш ҳисобланади.
Бунда қовоқ гумбазсимон бўртиб туради. Қовоқнинг устки томонида эса думалоқ оқ доғ пайдо бўлади.
Халязион қовоқлар четини мойлаб турадиган мейболит безлари йўлларининг беркилиб қолиши натижасида юзага келади. Айрим ҳолларда шиш ўз-ўзидан ёрилади. Кейин бир неча ой давомида қайта ўсади ва ўз ўрнини яна тўлдириб олади.

Хасталик кўз гавҳарига ҳам таъсир қилиши мумкин. Шу сабабли уни ўз вақтида даволаш ва қайта пайдо бўлишининг олдини олиш лозим.
Хасталик безовта қилган вақтда кўз шифокори ҳузурига бориш ва текширувдан ўтиш тавсия этилади.

 

http://t.me/shifoinfo_official

loading...