Дам олиш кунлари Ерга Хитойнинг назорати йўқотилган фазовий ракетаси қулаши мумкин

0

Дам олиш кунлари Хитойнинг “Чанчжэн 5-Б” ракета ташувчисининг эскирган қисмлари Ерга тушиши кутилмоқда. Бу ракета ташувчи орқали Хитой космик кемасининг биринчи модули орбитага чиқарилган.

 

18 тоннали объектнинг атмосферанинг қалин қатламларига кириши назоратсиз амалга ошади, америкалик экспертлар бўлаклар аҳоли яшаш пунктларига тушиши мумкинлигидан хавотирда.

Ўз навбатида, Пекин бўлаклар тушишидан зарар кўриш эҳтимоли жуда паст эканини эълон қилди.

“Чанчжэн 5-Б” ракетаси 29 апрель куни орбитага Хитойнинг бўлажак космик станциясининг асос модулини олиб чиққан эди. Унинг эллипс орбитаси 160 дан 375 км гача бўлиб, босқичма-босқич пасайган.

Кейинчалик пасайишнинг тезлиги атмосфера зичлигига боғлиқ бўлиб, уни ҳисоблашнинг имкони йўқ. Назарий томондан унинг катта қисми Ер юзасига келишидан олдин ёниб кетиши керак, аммо қаттик жисмлардан ясалган элементлар бу оловли парвоздан бутун чиқиши мумкин.

Хитой хавфни камайтиришга уринмоқда. Хитой ТИВ матбуот котиби Ван Вжньбинь парвоз вақтида парчаланиш ёки ерга зарар етиши эҳтимоли жуда пастлигини айтиб, жамоатчиликни воқеалар ривожланишидан ўз вақтида огоҳлантиришга ваъда берди.

Ракета тушишининг эҳтимолий траекторияси ижтимоий тармоқларда ҳам жаҳон миқёсида муҳокама қилинмоқда.

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин: “Бизнинг имкониятларимиз катта, аммо ҳозирча уни уриб туширишни режалаштирмаяпмиз. Умид қиламизки, ракета ҳеч кимга зарар етказмайдиган жойга қўнади”.

Айни пайтда, вазир хитойликлар масъулиятсиз ҳаракат қилганини ҳам таъкидлади. “Чунки улар орбитадан назоратсиз тушишга йўл қўйган. “Космик лига” давлатлари жуда эътиборли ишлаши керак”.

Гарвард астрофизиги Жонатан Макдауэлл ҳам Хитойнинг бу қадамини масъулиятсиз деб баҳолади.

“Бу иккинчи уриниш. Биламизки, биринчи уринишдан сўнг деярли шу каби ракета бўлаклари Кот Д’Ивуара ҳудудидан топилган”, – дейди у.

Макдауэллнинг прогнозига кўра, ҳозирги орбитадан келиб чиққан ҳолда, ракета бўлаклари Нью-Йорк, Мадрид, Пекин ёки Чилининг жанубий қисмларига, ёки умуман бошқа жойга тушиши мумкин.

Ўз навбатида, Суатгемптон университетининг космик чиқиндилар бўйича мутахассиси Хью Льюис космосни ўзлаштиришнинг 60 йилида орбитада катта миқдорда чиқинди қолдирилгани, бунга биринчи навбатда АҚШ ва Россия жавобгар эканини таъкидлади.

loading...