Қуддусда 200 дан ортиқ фаластинлик яраланди

0

Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидидаги тўқнашувларда камида 205 нафар фаластинлик ва 17 та Исроил полиция ходими жароҳат олди.

Шарқий Қуддусдаги исроиллик келгиндилар ўзлариники деб даъво қилган ердан, фаластинликларни ҳайдаш режаси туфайли, шаҳарда кескинлик кучайган эди. Ҳам Исроил, ҳам Фаластин раҳбарияти шаҳарни ўзларининг пойтахти деб даъво қилмоқда. Исроил 1967 йилдан бери Шарқий Қуддусни эгаллаб турибди.

loading...